Мустаҳкам қонун жамият ривожига хизмат қилади

07.07.2022 10:07:08

Айни кунларда республикамизда Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда. Савол туғилади: бу жараён нима учун бу қадар эътиборда. Жавоб аниқ: қонунларимиз қанчалик халқчил ва мустаҳкам бўлса жамият ривожига хизмат қилади. Фуқароларда ҳам ўзлари яратган қонунга муносабат бошқача бўлади.

“Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиникада ташкил этилган давра суҳбатида юқоридагилар ўз ифодасини топди. Тиббиёт ходимлари чиндан ҳам Бош қонунимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ўринли экани, уни бугунги кун талабларидан келиб чиқиб тўлдирилиши ва ҳар бир ўзгартириш ҳар томонлама кўриб чиқилаётганини таъкидладилар. Ўз ўрнида тадбир иштирокчилари томонидан таклифлар билдирилди.

Барнохон Бозорова, “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси:

-Бугун туманимизда бутун эътибор айни шу масалага қаратилган. Жамоатчилик орасида “Менинг Конституциям” деган ғояни илгари суряпмиз. Фуқаролар томонидан билдирилган фикрлар, таклифлар эътиборга олиняпти. Умумхалқ муҳокамаси Конституциямизни янада мустаҳкам бўлишига хизмат қилади.

 “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+