Мустақиллик – энг олий неъмат!

30.08.2022 10:08:18

Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши фаоллар залида Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнасига бағишланган «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида «Мустақиллик – олий неъмат» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев, партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов, партия вилоят Кенгаши ходимлари, туман ва шаҳар Кенгаши масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида истиқлолимизнинг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда нишонлаш доирасида олиб борилаётган ишлар бўйича фикр алмашилди. Юртимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбирни партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов кириш сўзи билан очиб, сўзни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориевга берди.

Таваккал Чориев «Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарорнинг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларни билдириб ўтди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган ютуқлар, олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, ёшлар ҳамда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, «Инсон қадри учун» улуғвор ғояси асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона тинчлик сиёсати тўғрисида сўз юритилди.

Тадбир фикр ва мулоҳазаларга бой бўлди. Тадбир якунида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати олдидан фаолиятини яхши йўлга қўйган, партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ўзларининг жонбозлигини кўрсатган бир гуруҳ партия вилоят, туман ва шаҳар масъуллари ва фахрий фаоллари партиянинг эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+