Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир

25.08.2022 15:08:49

Ўзбекистон «Адолат» СДП Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навоий шаҳар «Баркамол авлод» болалар мактаби мажлислар залида «Баркамол авлод» болалар мактаби ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия ходимлари ва фаоллари ҳамда «Баркамол авлод» болалар мактаби тизимида фаолият юритаётган вилоят, туман ва шаҳар ходимлари иштирок этди.

навоий2_7

Тадбирни партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Рустам Ҳайитов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар хусусида тўхталиб, иштирокчиларини Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан қутлади.

Бу йилги истиқлол шодиёналари давлатимизнинг бош қонуни конституцияга киритилаётган муҳим тарихий ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ҳамда бўлажак референдум арафасида ўтаётганлиги бўлди.

Аҳамиятлиси, инсон қадрини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада кенгроқ ҳимоя қилиш билан боғлиқ партия ғояларининг бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларда тўла намоён бўлаётганлиги эътироф этилди. Юртимизнинг ҳар жиҳатдан юксалишида, барча соҳаларда эришилаётган ютуқлар замирида мустақиллик йилларида барча соҳаларда олиб борилган туб ислоҳотлар самараси бўлди.

Кўтаринки руҳда фикр мулоҳазаларга бой тарзда ўтган тадбир фаоллар сўзга чиқиб, ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

 “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+