Мустақиллик неъматлари ҳар недан улуғ

23.08.2022 14:08:56

Ўзбекистон «Адолат» СДП Термиз тумани «Аёллар қаноти» Кенгаши томонидан тумандаги «Қуёшли юрт» МФЙда энг азиз, энг улуғ байрам - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда инсон қадри ҳар нарсадан улуғ» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда партия туман Кенгаши «Аёллар қаноти» гуруҳи аъзолари, депутатлар, партия БПТ аъзолари ҳамда МФЙдаги фаол хотин-қизлар иштирок этдилар.

Давра суҳбати тарзидаги тадбир давомида истиқлолимизнинг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда нишонлаш доирасида олиб борилаётган ишлар бўйича фикр алмашилди. Юртимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида тегишли маълумотлар берилди.

сурхон2_10

Шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистон ўз мустақил тараққиётининг сифат жиҳатдан янги босқичига қадам қўйганлиги, бу йўлда у жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари ва йирик халқаро ташкилотлари билан турли соҳаларда самарали ҳамкорлик қилиб келаётганлиги хусусида айтиб ўтилди.

Хусусан, хорижий давлатлар билан дўстона ҳамда ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида муҳим натижаларга эришилаётганлиги таъкидланди.

Абдусаттор Тожиев, «Қуёшли юрт» МФЙ раиси:

-Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига асос бўлувчи улкан ютуқлар қўлга киритилди. Шунга муносиб равишда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган ислоҳотлар ва модернизация жараёнини, жумладан қўшни мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича сиёсатни дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда. Шу асосда бугунги тадбир давомида туман ҳаёти мисолида сўнгги йилларда ҳаётимиздан ўрин олаётган янгилик ва ўзгаришлар, бунёдкорлик жараёнлари ҳақида сўз юритилди. 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил – «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да туманда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, тинч ва фаровон ҳаётимизни кўз қорачиғидек асраш, Ватанимизни янада тараққий эттириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар томонидан айтиб ўтилган маълумотлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Гулчеҳра Турдиева,

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Термиз туман

“Аёллар қаноти” Кенгаши раиси

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+