Мустақиллик олий ва бебаҳо неъмат

31.08.2022 13:08:59

Шофиркон туман «Қалмақон» МФЙда жойлашган 9-мусиқа мактабида «Адолат» СДП Шофиркон туман Кенгаши томонидан Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида «Мустақиллик олий ва бебаҳо неъмат» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда партия вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов, туман ҳокими ўринбосари Т.Йўлдошева, партия туман Кенгаши «Аёллар қаноти» раиси Х.Ашурова, туман Кенгаши масъуллари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Байрам тадбирини партия туман Кенгаши раиси З.Ашурова кириш сўзи билан очиб, олиб борди. Шундан сўнг сўзни партия вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидовга берди. М.Ҳамидов ўз сўзида барча йиғилганларни қутлуғ сана билан самимий табриклади. Дастлаб, мустақиллик ва ҳаётимиздаги ўзгариш ва янгиланишлар ҳамда истиқлол берган бебаҳо неъматлар хусусида сўз борди. Мамлакатимизда сўнгги йилларда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, юртимиз маҳаллалари бўйлаб амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари таҳсинга сазовор эканлиги айтилди. Келажагимиз ворислари бўлган ёшларга бўлган эътибор ва Ёшлар сиёсати доирасида уларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар эътироф этилди. М.Ҳамидов сўзи якунида Мустақиллигимиз абадий бўлишини ҳамда юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлиб, ҳамиша юртимизда осойишталик ҳукм суришини тилади. Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишлаб партия туман Кенгаши томонидан «Фаол адолатчи аёллар» фолклёр ансамбли ташкил этилган бўлиб, тадбир давомида улар ижросидаги тинчлик ва осойишталикни тараннум этувчи гўзал рақс ҳамда дилтортар куй-қўшиқлар барчанинг қалбига бир олам шодлик ва хурсандчилик улашди. Тадбир якунида вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов томонидан партиянинг фахрийларига ва фаол иштирокчиларга «Адолат» СДПнинг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+