Мутасаддилар қулашини кутаётган  симёғоч  муаммосини   тезкор бартараф  этишни  депутат  назоратга олди 

10.03.2022 11:03:24

Боғот туман Кенгаши депутатлик гуруҳи  раиси  Қаҳрамон Раҳимов томонидан "Нурафшон" МФЙ сайловчилари билан яккама-якка мулоқотлар ташкил этилиб, ўрганиш ишлари  олиб борилди.

Ўрганишлар давомида маҳалла аҳолиси “Нурафшон” шаҳарчасида жойлашган  Эзгулик кўчаси ҳудудига бир неча йиллар олдин ўрнатилган электр симёғочнинг  эскириб, фойдаланиш талабларига  жавоб бермайдиган, ҳалокат ёқасига келиб қолгани, бундан эса маҳалла аҳолиси, йўловчилар қаттиқ хавотирга тушаётгани  тўғрисида  баён этишди.

Аҳолининг таъкидлашича, бу ҳолат юзасидан туман электр тармоқлари корхонасига ва маҳаллага масъул ходимига  бир неча бор мурожаат этишган. Аммо, муаммо муаммолигича қолган. Масъул ходим томонидан лоқайдлик билан қараб келинган.

Депутат Қ.Раҳимов ҳолатни кўриб зудлик билан туман электр тармоқлари  бўлимига телефон орқали мурожаат этди ва депутатлик сўрови жўнатиб, муаммони тезкор бартараф этишни  назоратга олди.

 

                                                                                                           Саодат МАШАРИПОВА,

                                                                                                                         “Адолат” СДП

                                                                     Боғот туман Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+