Музейлар – тарихимиз кўзгуси

18.05.2021 17:05:55

Музей – бу табиат тарихи, моддий ва маънавий ёдгорликларини йиғиш, ўрганиш, сақлаш ва намойиш қилиш, шунингдек, маърифий ва оммалаштириш ишлари билан шуғулланадиган муассаса. Бухоронинг музейлари асосан шаҳарнинг меъморий ёдгорликларида жойлашган ва бу ажабланарли эмас, чунки Бухоронинг ўзи 140 дан ортиқ  ўрта аср масжидлари, мадрасалари, саройлари ва мақбаралари сақланиб қолган музей шаҳридир. Бухородаги энг катта музей – Арк қалъасида жойлашган Бухоро Давлат архитектура ва санъат музейи – қўриқхонаси.

Унинг кўплаб филиаллари ва экспозициялари Бухоронинг энг машҳур диққатга сазовор жойлари: “Лаби Ҳавуз”, “Ситораи Моҳи Хосса”, “Чашмаи Аюб” ва бошқа шаҳар аҳолиси ҳамда меъморлари ташриф буюрган жойларни эгаллаб олган. Музейлар – тарих кўзгуси, халқ ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзини ифода этувчи неки бўлса, шу ерда жамланади.

Ёшларнинг  маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ҳам музейларнинг ўрни беқиёслигини англатиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат”  СДП  Бухоро вилояти  Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутати Шехроз Норов томонидан  тумандаги 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшларига саёҳат ташкиллаштирилди. 

 

   Шехроз НОРОВ,

Ҳалқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+