Наримон Умаров ташрифидан сўнг қумқўрғонликларнинг оқар сув, тиббиёт ва боғчаларга оид муаммолари бартараф этилди

22.02.2020 17:02:05

Сайловлар якунланди. Депутатлар сайланди. Депутатлар берган ваъдаларини унутдими? Энди улар бизни эшитмайдими? Ушбу саволларга жавобан, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров Сурхондарё вилоятида аҳоли билан учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Шу каби мулоқотлар Қумқўрғон туманидаги Педагогика коллежида “Тўда”, “Ғалаба”, “Шерозий”, “Меҳриобод” маҳаллари аҳолиси билан мулоқот қилди.

Шунингдек, учрашувда маҳаллий Кенгаш депутатлари, 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ўткир Рўзиев, тумандаги ижтимоий соҳа ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Дастлаб Наримон Умаров жорий йилги Президент мурожаатномасида сиёсий партиялар олдига энг асосий вазифа халқни, сайловчиларни ишончига путур етказмасдан, ҳар бир берилган ваъдани устидан чиқиш вазифаси қўйилганини таъкидлади.

Шундан сўнг ташрифнинг асосий мақсади бўлган фуқароларни тинглаш бўлгани учун, савол-жавоб ва муҳокамалрга ўтилди.

Пўлат Муродов, “Ғалаба” МФЙ фаоли;

— Дарҳақиқат, Мурожаатномада бизни юрагимиздаги жуда кўплаб гаплар айтилди. Мен ўзим 30 йилдан ортиқ ўқитувчи бўлиб ишлаганман. Мурожаатномадаги ва “Адолат” СДП дастуридаги педогоглар мавқеини ошириш, дарсликлар сифатини такомиллаштириш, олий таълим қамровини кенгайтириш ҳақидаги вазифалар узоқ йиллардан бери бизни қийнаб келаётган эди.

Биз ҳам ислоҳотларни тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда, унга озгина бўлса-да ҳиссамизни қўшишни истаймиз. Нафақада бўлсак ҳам ҳовлимизда экин-тикин қилишни хоҳлаймиз аммо, уни суғориш учун оқава сув муаммоси қўл оёғимизни боғлаб турибди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наримон Умаровга 3-сектор бошлиғи Ўткир Рўзиев маҳаллалар юқорисида ер кўчиши натижасида, ушбу маҳаллага келувчи ариқда сув камайиб кетгани, тез орада мазкур жарлик кўмилиши натижасида оқава сув миқдори кўпайишини маълум қилди.

Ўзбекистон қишлоғида яшовчи фуқаро Насиба Бобоназарова “Тўда” маҳалласида мактабгача таълим муассасаси ҳамда ҚВП мавжуд эмаслигини маълум қилди. Наримон Умаров ушбу муаммоларни бартараф этиш учун масъул мутасаддиларга бўшаб қолган коллеж биносида мактабгача таълим муассасаси ва ҚВП учун ажратиш таклифини билдирди.

Сектор раҳбари ушбу таклиф ўринлигини билдириб, жорий йил сентябрь ойига қадар мактабгача таълим муассасаси учун мослаштириш ишларини олиб боришини таъкидлади.

Бундан ташқари тадбиркор Тўрахон Жамшид агар рухсат берилса, талабдан келиб чиққан ҳолда, мазкур ҳудудда хусусий мактабгача таълим муассасаси очиш нияти борлигини билдирди. Аммо бу буйича туман ва вилоят ҳокимлиликлари ва Мактабгача таълим бўлими, бошқармаси орасида сарсон қилинаётгани билдирди.

Наримон Умаров аҳоли муаммосини бартараф этишга киришган ушбу тадбиркорни сарсон қилишни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини ва уни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга чиқишини маълум қилди.

Шунингдек, учрашувда ички йўлларни таъмирлаш, дори-дармонлар нархидаги тафовут, темир йўлдан ўтиш учун ер усти кўприк қуриш каби кўплаб муаммоларни санаб ўтишди.

Депутатлар мазкур муаммоларни тегишли тартибда масъуллар билан биргаликда ҳал этишларини маълум қилишди.

 

Депутатларнинг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+