Натижалар муҳокама қилиниб, вазифалар белгиланди

26.07.2022 11:07:22

“Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг томонидан барча туман (шаҳар) Кенгаши ходимлари билан биргаликда депутатлик корпусларнинг ва маҳаллий партия ташкилотларнинг иш фаолиятини янада жонлантириш масаллари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қаипбергеновнинг маърузаси тингланди ва партия маҳаллий Кенгашларнинг эришган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар ҳам танқидий-таҳлилий нуқтаи-назардан айтиб ўтилди.

Эътироф этилганидек, партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 2022 йил ярим йил мобайнида 468 та янги аъзолар қабул этилиб, янгидан 21 та бошланғич партия ташкилотлари тузилди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши ва туман шаҳар Кенгаши депутатлик корпуслари томонидан 38 та масала сессия кун тартибига киритилган бўлса, 33 та масала доимий комиссия йиғилишида кўриб чиқилди.

қорақалпоқ3

Тадбирда сўзга чиққанлар  кўзда тутилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган партиявий лойиҳалар доирасидаги амалий ишларга ҳам эътибор қаратди. Бунинг натижасида партиянинг аҳоли орасига кириб бориши ва халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиши таъминланди.

Хусусан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида партиянинг барча туман, шаҳар Кенгашларида партия фаоллари ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Тадбир давомида аксарият туман кенгашларнинг депутатлик сўровлари чиқаришдаги фаолияти ҳам етарли даражада эмаслиги қайд этилиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Динмухаммед Бегжанов,

Адолат СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси,

Адолат СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар қаноти раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+