Навбаҳорлик ёшларнинг бўш вақти мазмунли ўтмоқда

26.07.2024 10:07:11

«Адолат» СДП Навбаҳор тумани Кенгаши ҳамда Навоий Ояма Киокушинкай Каратэ федерацияси ҳамкорлигида оммавий спорт мусобақаси ўтказилди.

«Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик» шиори остида ташкил этилган каратэ мусобақасида «Ёш адолатчилар» қаноти аъзолари ҳам фаол иштирок этди. Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги ўқувчи- ёшларни ҳамда маҳалла ёшларини спортга кенг жалб қилинди.

Тадбирда партиянинг туман Кенгаши раиси Шерзод Жиянов томонидан «Адолат» СДПнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасида амалга ошириб келинаётган ишлари тўғрисида иштирокчиларга атрофлича маълумот берди.

Мусобақа якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар партия ҳамда ҳомийларнинг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Навоий вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+