Навбатдаги Пленум танқидий ва таҳлилий руҳда ўтди

25.05.2022 10:05:23

Жорий йил 20 май куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгашининг навбатдаги  XI пленуми ўтказилди. Унда партия Сурхондарё вилоят Кенгаши, партиянинг туман (шаҳар) Кенгаши ходимлари, партия фаоллари  иштирок этди.

 Пленумда Ўзбекистон “ Адолат” СДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти ва “Тараққиёт стратегияси”дан келиб чиқиб, 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳамда партия фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича партия Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳамраевнинг маърузаси тингланди. Маърузада 2021 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, шу билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар, 2021 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари хусусида тўхталиб ўтилди.

 Пленумда сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши ўтган 2021 йилда ўз фаолиятини партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”сига мувофиқ олиб борилганлиги таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга, партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, кадрлар заҳирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш ва тўлиқ таъминлаш, партия фаолларининг сиёсий билимлари ва фаоллигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Айтиш жоизки, ҳисобот даврида партия аъзолари сони 5400 нафарга кўпайиб, умумий аъзолар сони 42 647 нафарни, бошланғич партия ташкилотлари сони эса 12 тага ўсиб, 431 тани ташкил қилди.

Ҳисобот даврида барча шаҳар ва туман Кенгашлар томонидан амалга оширилган ишлар мониторинги юритилиб, улар асосида Кенгашларнинг ташкилий-мафкуравий фаолияти мувофиқлаштирилди. Партия аъзолари сони 5400 нафарга кўпайиб, умумий аъзолар сони 42 647 нафарни, бошланғич партия ташкилотлари сони эса 12 тага ўсиб, 431 тани ташкил қилди.

2021 йил давомида партия томонидан халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари иштирокида жойларга қонунларнинг етиб бориши ва уларнинг ижросини ўрганилиб, Партиянинг барча туман, шаҳар Кенгашларида партия фаоллари ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда жойларда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тарзда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилди.

Ўтган бир йил давомида ишчи гуруҳлар томонидан вилоят бўйича
168 та маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ташкил қилинди. Уларда 1851 та хонадон ва 81 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Партиянинг барча тизимларига аҳолининг 314 та мурожаатлари келиб тушган. Ушбу мурожаатлар юзасидан 157 дан ортиқ депутатлик сўровлари юборилиб, уларнинг 120 дан зиёди ўз ижобий ечимини топди. 282 дан ортиқ мурожаатлар эса ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича – Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг “Адолат”нинг сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари туман(шаҳар)лардаги маҳаллаларда аҳолини кенг жалб қилган ҳолда сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилди.

Ўтган 2021 йил  мобайнида ушбу лойиҳа доирасида вилоят бўйича партия Марказий аппарати ташаббуси билан маҳаллаларда партия фаоллари орасидан шакллантирилган кўнгилли лекторлар томонидан вилоят бўйича жами 320 та сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилди. Уларда 3558 нафардан ортиқ  тингловчи қамраб олинди.Ушбу сиёсий-ҳуқуқий ўқувларнинг 150 дан ортиғи ОАВда ёритилди. 

2021 йилинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси сайлови бўлиб ўтиши муносабати билан шаҳар ва туманларда “Сайлов ҳуқуқлари ва сайлов жараёнининг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, “Янги Ўзбекистон-янги сайловлар”, “Сайлов жараёнини – Ёшлар  эътиборида”, “Сайловда биринчи бор овоз бераман”, “Келажагим учун овоз бераман”, “Сайлов қонунчилиги тарғиботи юзасидан хотин-қизлар ўқувларига старт”, “Сайловда менинг овозим муҳим” каби мавзуларда жойларда 20 дан ортиқ (онлайн ва офлайн шаклда) тадбирлар ҳамда давра суҳбатлари ўтказилди.

Пленум ишида ана шулар ҳақида таъкидлаб ўтилиб, 2021 йил давомида партиянинг баъзи туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари сессиялар ва доимий комиссияларга бирорта масала ёки таклиф кирита олмаганлиги пленумда кескин танқид қилинди. Шу билан бирга, аксарият туман кенгашларнинг тегишли масалалар юзасидан мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитиш ёки депутатлик сўровлари чиқаришдаги фаолияти ҳам етарли даражада эмаслиги қайд этилди.

Пленумда сўз олганлар томонидан жорий йил партия томонидан "Тараққиёт стратегияси” ижросида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгашининг иштироки масаласи ҳам атрофлича муҳокама этилиб, ушбу мақсадда партиянинг барча тузилмалари, депутатлик гуруҳлари ва фаолларининг куч ва имкониятларини ишга солган ҳолда фаолият олиб бориши таъкидланди.

 Пленум ишида билдирилган таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда, муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан  тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Гулшод Турсоатова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+