Навбатдан ташқари VIII пленум мажлиси ўтказилди

21.10.2022 12:10:21

Жорий йилнинг 20 октябрь куни «Адолат» СДП Элликқалъа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари VIII пленум мажлиси ўтказилди. Пленумда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қаипбергенов, Кенгаш аъзолари ва маҳаллий Кенгаши депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлыбай Каипбергенов сўзга чиқиб партия Элликқалъа тумани Кенгаш аъзоси Каримов Уринбай Тангрибергенович номзодини Элликқалъа тумани Кенгаши раиси лавозимига тавсия қилди.

Номзод Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланиб Элликқалъа тумани Кенгаши раислигига Каримов Уринбай Тангрибергенович сайланди. Таҳлилий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган пленумда «Адолат» СДП сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Элликқалъа тумани Кенгашининг 2022 йил 9 ой давомидаги иш фаолияти ҳам муҳокама қилиниб, келгуси режалар белгиланди.

 Пулатбек Тохсабинов,

Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+