Навоий издошларимиз

12.02.2024 16:02:27

Алишер Навоийнинг таваллуд топган куни мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланди.
Шу муносабат билан, “Адолат” СДП ташаббуси билан ташкил этилган тадбир ва учрашувлар юртдошларимиз томонидан илиқ кутиб олинди.
Куни кеча партиянинг Вобкент туман Кенгаши раиси Маҳбуба Рўзиева туманнинг 9-сон МТТ билан ҳамкорликда “Навоий издошларимиз” мавзусида Навоийхонлик кечаси ташкил этилди.
Унда партия фаоллари, депутатлари, ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамда мазкур мактабгача таълим муассасанинг тарбияланувчилари иштирок этишди.


Тадбирда партиянинг туман Кенгаши раиси Маҳбуба Рўзиева сўзга чиқиб, мутафаккир шоир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг таваллуд топган куни муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлар, унинг босиб ўтган ибратли йўллари хусусида сўз юритди.


Тадбир давомида жажжи болажонлар томонидан Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги саҳна кўринишлари, ўқилган ғазаллари кечага янада кўтаринкилик бағишлади.
Шундан сўнг, МТТ раҳбари, партия фаоли Гулмира Шаропова ҳам сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан қутлаб, тадбирга якун ясади.

Зулфизар Муродова
Бухоро вилоят, Вобкент туман
9-сон МТТ тарбиячиси,
Партия фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+