Навоий вилоят Кенгашининг XII пленуми ўтказилди

02.02.2024 09:02:17

   Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгашининг XII пленуми вилоят Кенгашининг мажлислар залида бўлиб ўтди. Унда партия Навоий вилоят Кенгаши, партиянинг туман (шаҳар) Кенгаши ходимлари, депутатлар, партия фаоллари иштирок этди.
   Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДП 2023 йилдаги фаолияти ва «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури, партиянинг 2023 йилга мўлжалланган Йўл харитаси ҳамда “Адолат – ҳар бир инсон учун” сайловолди Дастурида белгиланган устувор вазифаларнинг амалдаги ижроси ҳисоботи, Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Навоий вилояти Кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти ва 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳамда партия фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама этилди.


   Кун тартибидаги Навоий вилоят Кенгашининг 2023 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” ижроси, Навоий вилоят Кенгашининг 2024 йилда амалга ошириши режалаштирилган устувор йўналишлари тўғрисида партиянинг Навоий вилоят Кенгаши раиси Рустам Хайитов маърузаси тингланди.
   Маърузачи 2023 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, шу билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар, ўтган йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари хусусида тўхталиб ўтилди.
   Пленумда сўзга чиққанлар томонидан партия вилоят Кенгаши ўтган 2023 йилда ўз фаолиятини партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”сига мувофиқ олиб борилганлигини таъкидлаб ўтишди. Шу билан бирга, партия аъзолари сафини кенгайтириш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш, кадрлар захирасини мустаҳкамлаш, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш ва тўлиқ таъминлаш, партия фаолларининг сиёсий билимлари ва фаоллигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.


   Ҳисобот даврида партия аъзолари сони 3406 нафарга кўпайиб, умумий аъзолар сони 52327 нафарни, бошланғич партия ташкилотлари сони эса 46 тага ўсиб, 820 тани ташкил қилди.
   Пленумда “Адолат” СДП нинг халқ депутатлари Навоий вилоятидаги депутатлик гуруҳларининг жамоатчилик назорати тарзида амалга оширилаётган фаолияти самарали бўлганлиги эътироф этилди.
   Жумладан, жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида партиянинг халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 майдаги ПҚ-251-сонли “Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг вилоятдаги ижроси бўйича ўрганиш ишлари борилди. Ўрганишлар натижасида соҳани ривожланишига тўсиқ аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш имконияти бўлган масалалар юзасидан партия депутатлари томонидан соҳага масъул корхона ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиб, алоҳида назоратга олинди.
   Шунингдек, халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги 65-сессиясида Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан “Навоий вилоятида доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди.
   Ҳисобот даврида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда фаолият юритаётган партия депутатлари томонидан 460 га яқин депутатлик сўровлари чиқарилиб, 226 маротаба мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди.
   Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳлари томонидан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари кўриб чиқиш учун доимий комиссияларга 127 та, сессияларга эса 128 та масалалар киритилди. Натижада сессия ва доимий комиссияга киритилган масалалардан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан масъул мансабдор шахсларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда Кенгашнинг тегишли комиссияси томонидан қарорлар ижроси назоратга олиниши белгиланди.
   Сессияларга масалалар киритиш бўйича партиянинг барча туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари фаол бўлганлиги эътироф этилди.
   1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди. Донорлик акциясига тайёргарлик кўриш жараёнида вилоятнинг бошқарма ва идораларга донорликка чорлов хатлари юборилди. ОАВ ва ижтимоий тармоқларга эълонлар жойлаштирилди.
   Акция давомида вилоятнинг барча ҳудудларидан 494 кўнгиллилар қатнашиб, 428 нафари донор сифатида қон топширди ва 123,8 литр грамм қон йиғилди. Ушбу йиғилган қонлар 185 нафар болажонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ишлатилди.
   Пленум ишида 2023 йил давомида партиянинг баъзи туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари тегишли масалалар юзасидан мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитиш ёки депутатлик сўровлари чиқаришдаги фаолияти ҳам етарли даражада эмаслиги қайд этиб ўтилди. Йиғилишда сўз олган депутатлар олдимиздаги муҳим жараёнлар, яъни 2024 йилги сайловлар даврида партиямизни сайлов компанияси жараёнларида юқори натижаларни қўлга киритиш бўйича ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини киритишди.
   Пленум ишида билдирилган таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда, муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+