Навоий вилояти яшилликка бурканмоқда

04.04.2024 11:04:18

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Навоий вилоятида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари кенг миқёсда олиб борилмоқда.
Унда партиямизнинг Навоий вилоятидаги фаоллари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Хусусан, Кармана туманида жойлашган Навоий халқаро аэропорти ҳудудидаги мавжуд бўш ерда вилоятда фаолият юритиб келаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат ташкилотлари ҳамда диний соҳа ходимлари иштирокида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 1200 дона манзарали кўчатлар экилди.
Аҳамиятлиси, лойиҳа доирасида экилаётган манзарали кўчатлар, асосан, вилоятнинг қуруқ ва кескин континентал иқлимига мослигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса ҳудудининг катта қисми чўлликлардан иборат бўлган воҳанинг табиати учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга.
Айниқса, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мазкур боғнинг Навоий халқаро аэропорти ҳудудида барпо этилиши ҳам мамлакатимизнинг хорижликлар наздида ижобий имижини ошириши табиийдир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+