Навоий вилоятида иншолар танловининг мактаб босқичлари якунланди

24.02.2021 16:02:47

Тараққиётнинг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли.
Шунингдек, давлатмиз раҳбари Шавкат Мирзиёев “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бўлди. Ушбу қонун меъёрларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида Президентнинг 2017 йил 2 февралдаги қарори билан “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури” қабул қилинди.

Умуман олганда, сўнгги йилларда қилинган ишлар таҳлили аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилганини кўрсатиб турибди.

Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Республикамиздаги барча мактаблардаги 6-11 синф ўқувчилари ўртасида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида ўтказилган иншолар танлови ҳам ана шу эзгу мақсад йўлида ташкил этилди.   

Бугун партиянинг Навоий вилоят Кенгаши томонидан вилоятдаги барча мактабларда шу мавзуда танлов ўтказилди. Вилоят халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида танловни юқори савияда, белгиланган талабларга амал қилган ҳолда ташкил этиш мақсадида керакли куч ва воситалар жалб этилди.

Иллатнинг катта-кичиги бўлмайди. Вақтида ўқувчиларга тушунчаларини ифода этиш орқали коррупция ва унинг салбий оқибатларини ифодалашга ҳаракат қилдилар. Ўқувчилар ўз фикрларни акс эттирдилар. Танловнинг мактаб босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар танловнинг  туман босқичига йўлланма олишди.

 

Фозил БАҲРОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий

вилоят Кенгаши бош мутахассиси

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+