Навоийда донорлар сафи кенгаймоқда

04.06.2021 11:06:16

1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Ўзбекистон “Адолат”  СДП Навоий  вилоят Кенгаши томонидан Навоий вилоят Қон қуйиш марказида партиянинг “Бор меҳримиз сенга, болажон”  шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди.

Мазкур акция партия ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда бутун республика миқиёсида ўтказиб келинмоқда. Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган ушбу акцияни Навоий вилоятида ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда.

Ушбу тадбирнинг бош мақсади ҳам инсонларда қон қуйиш учун хавфсиз қоннинг муҳимлиги ва қон донорларининг зарурлигини чуқурроқ англаб етишларини шакллантиришдир. Қолаверса, кўнгилли донорларнинг инсоният олдидаги хизматларини рағбатлантириб, уларга миннатдорлик билдиришдан иборатдир.

Навоий вилоят қон қуйиш марказида мазкур акция доирасида партия ходимлари, депутатлари ва партия фаолларидан иборат кўнгилли донорлардан қон қабул қилиш ишлари бошлаб юборилди.

“Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остидаги беғараз донорлик акциясида беғараз қон топширган партия фаоллари, депутатлари ва кўнгиллилар қонга муҳтож бўлган бемор болажонларга ҳаёт бағишлаш ҳамда уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшганидан мамнун бўлишди.

Қайд этиш керакки, партия томонидан бундай акциялар ҳар йили икки маротаба 3 декабрь  - Халқаро наогиронларни ҳимоя қилиш куни ҳамда 1- июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказиб келинмоқда.

Қувонарлиси, ушбу донорлик акцияларида иштирок этиб келаётган  ўнлаб кўнгиллилар кейинчалик доимий донорлар сафига қўшилишмоқда.

Донорлик акцияси давом этмоқда.

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат”  СДП

Навоий  вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+