Навоийда донорлик акцияси ўтказилди

31.05.2024 20:05:54

Бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Навоий вилоят Кенгаши томонидан вилоят Қон қуйиш станциясида 1 июнь «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан партиянинг «Бор меҳримиз сенга, болажон» шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилмоқда.

Акцияда вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимида меҳнат қилаётган ходимлар, партиянинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар, партия фаоллари ҳамда кўнгиллилар ихтиёрий равишда бемор болажонлар ҳаётига ҳаёт улашиш мақсадида қон топширдилар.

Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган ушбу акцияни Навоий вилоятида ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда.

Ушбу тадбирнинг бош мақсади ҳам инсонларда қон қуйиш учун хавфсиз қоннинг муҳимлиги ва қон донорларининг зарурлигини чуқурроқ англаб етишларини шакллантиришдир. Қолаверса, кўнгилли донорларнинг инсоният олдидаги хизматларини рағбатлантириб, уларга миннатдорлик билдиришдан иборатдир.

«Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остидаги беғараз донорлик акциясида беғараз қон топширган партия фаоллари, депутатлари ва кўнгиллилар қонга муҳтож бўлган бемор болажонларга ҳаёт бағишлаш ҳамда уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшганидан мамнун бўлишди.

Таъкидлаш керакки, партия томонидан бундай акциялар ҳар йили икки маротаба 3 декабрь — Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни ҳамда 1- июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказиб келинмоқда.

Аҳамиятлиси, ушбу донорлик акцияларида иштирок этиб келаётган ўнлаб кўнгиллилар кейинчалик доимий донорлар сафи янада кенгайишига хизмат қилмоқда.

«Адолат» СДП
Навоий вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+