Навоийда кимё саноати яна такомиллаштирилади

30.08.2021 09:08:17

Барчамизга маълумки, кимё саноати мамлакат иқтисодиёти ривожланишида асосий буғинлардан бирига айланмоқда. Ўтган давр мобайнида бу тармоқ,  асосан, қишлоқ хўжалиги учун минерал ўғитлар ишлаб чиқарар эди.

Ҳозирги кунга келиб замонавий полимерлар ишлаб чиқарилаётгани ҳисобидан минерал ўғитлар улуши 10 фоизга қисқарди, бошқа соҳалар учун тайёрланаётган маҳсулотлар ҳажми эса ошди. Кейинги беш йилда “Ўзкимёсаноат” тизимида товар маҳсулотлари ҳажми 4 марта ошганлигини кўришимиз мумкин.

Кўп йиллардан буён фаолият кўрсатаёган Навоий вилоятидаги “Навоийазот”  акциядорлик жамиятининг ўрни жуда катта. Бу корхонада мамлакат кимё саноати маҳсулотларининг қарийб ярми ишлаб чиқарилиб,  9 мингга ишчилар меҳнат қилади.

Ушбу янги ишга туширилган азот кислотаси ҳамда аммиак ва карбамид корхоналари соҳа ривожига қўшимча суръат беради. Умумий қиймати  1,5 миллиард доллар бўлган ушбу лойиҳалар “Навоийазот”да маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар ошириб, бу кўрсаткични йиллик 150 миллион доллардан 410 миллион долларгача олиб чиқади. Янги ишга туширилган корхонада йилига 660 минг тонна аммиак ва 578 минг тонна карбамид ишлаб чиқарилади. Бунда, бир тонна аммиак ишлаб чиқариш учун энергия сарфи 2,5 марта камайиши кутилмоқда.

“Бу рақамларнинг ортида корхонанинг минглаб меҳнатсевар, фидойи ишчилари, юқори малакали мутахассисларнинг машаққатли, айни вақтда шарафли меҳнати мужассам”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбарини Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида Навоий вилоятига ташрифи барча Навоийда истиқомат қилаётган аҳолини, жамоатчилик ва вилоятдаги фаолларни руҳлантирди.

Йирик саноат ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритаётган Навоий вилояти Республикамизда кўплаб йўналишларда пешқадам бўлиб келмоқда. Кундан кунга нафақат ишлаб чиқариш корхоналари, қолаверса тадбиркорлар сонини кўпайиб бораётганлиги Президентимизни вилоятдаги ислоҳотларини амалда рўёбга чиқаётганлигидан далолат беради.

 

                                                             Р.ХАЙИТОВ,

“Адолат” СДП Навоий

вилояти Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+