Навоийда кўнгилли донорлар мeҳр савовати

07.06.2022 11:06:22

Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан «3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни» ҳамда «8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун» муносабати билан «Бор меҳримиз сенга, болажон!» беғараз донорлик хайрия акцияси ўтказиш анъана тусига кирган.

Ушбу акциянинг бу йилгиси партиянинг Навоий вилоят Кенгаши томонидан вилоят қон қўйиш диспансерида юқори савияда ташкил этилди.

Халқимиз саломатлигини авайлаб асраш, тиббий хизмат сифатини тубдан яхшилашга қаратилган муҳим масалалар Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Сайловолди дастуридан ҳам алоҳида ўрин олган. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш масалалари партиямизнинг диққат марказида бўлиб келмоқда.

Давлатимиз бош қомуси Конституциямиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги арафасида партиямиз ташаббуси билан жорий йилнинг 3 декабрь куни республикамизнинг барча ҳудудларида шу жумладан, Навоий вилоятида ҳам тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга ундаш орқали бемор болаларнинг соғлиғини тиклашга ёрдам бериш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилиш мақсадида анъанавий хайрия акцияси ўтказилди.

«Бор меҳримиз сенга, болажон» шиори остида беғараз донорлик акциясида турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қон алмаштиришга муҳтож бемор болаларнинг умидвор кўнгилларига малҳам бўлиш, ҳаётга чанқоқ кўзларига нур бағишлаш, уларнинг соғайиб кетишига кўмаклашишдек хайрли ва савобли ишга бел боғлаган ўнлаб юртдошларимиз ихтиёрий равишда қон топширдилар. Навоий вилоят қон қуйиш марказида бўлиб ўтган акцияда иштирок этиш учун юзлаб фуқаролар кўнгилли равишда ҳозир бўлишди.

Қувонарлиси, акцияда кўплаб соҳа вакиллари давлат, турли идора, муассаса ҳамда ташкилотлар масъул ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар билан биргаликда партия ходимлари ҳам мурғак қалбларга илиқлик улашдилар.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+