Навоийда «Конституция ранглар жилосида» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди

07.11.2022 16:11:58

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Бош қомусимизни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини ёш-авлод онгига чуқур сингдириш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП ташаббуси билан «Конституция ранглар жилосида» кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.

Мазкур кўрик танлов доирасида бутун Навоий вилояти миқёсида барча умум таълим мактаблари, Баркамол авлод болалар мактаблари ҳамда тасвирий ва амалий санъат мактабларидан ўқувчи ёшлар ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этди.

Аҳамиятлиси, вилоятда ушбу танлов вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият бошқармаси, вилоят баркамол авлод болалар мактаби ҳамда ўзаро Ўзбекистон бадиий академияси ҳамкорлигида ишчи гуруҳ шакллантирилиши тадбирнинг юқори даражада ўтишига замин яратди.

Бугун танлов комиссияси аъзолари томонидан ўқувчи ёшлар томонидан тақдим этилган ижодий ишларнинг республика босқичи учун саралаб олинди.

Қайд этиш керакки, иштирокчилар Бош қомусимизнинг муқаддимаси ҳамда 128 моддаси учун мазмунини тўғри ёритиб берилиши орқали қанчалик баркамол шахс этиб тарбияланаётганлиги, билим даражасини ва дунёқарашини оширилганлиги намоён этишди.

Ижодий ишлар танлов комиссияси томонидан қуйидаги асосий мезонлар бўйича баҳолаб борилди:

мазмундорлик. Асарнинг мазмуни танлов мавзусига мос келиши лозим;

- рангларнинг аниқ танланганлиги ва мутаносиблиги;

- ижодий ишнинг композицион жойлаштирилиш маҳорати;

- ижодий ишдаги техника маҳорати (ранглар билан ишлаш, ёруғлик ва сояларни ишлаш маҳорати);

- композициянинг ишланиш маҳорати ва унинг тугалланганлик даражаси;

- ижодий ишлар бадиий ғоясининг томошабин ҳамда асар олдига қўйилган вазифаларга мослигига қараб баҳоланди.

Танлов якунлари юзасидан комиссия аъзоларининг хулосаларига кўра, 3-ўринга 2 нафар ўқувчи Нурота тумани баркамол авлод болалар мактаби ўқувчиси Жавоҳир Аброров ҳамда Кармана туманидаги 4-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Чарос Ўктамоваларнинг ижодий ишлари лойиқ деб топилди. 2-ўринга эса Навоий шаҳридаги 11-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 9- синф ўқувчиси Озодбек Қаҳрамонов чизган расм танланди.

Энг фахрли 1-ўринни эса Навоий тасвирий ва амалий санъат мактабининг 7 синф ўқувчиси Муҳриддин Муҳиддинов томонидан чизилган расм лойиқ кўрилди.

Танлов ғолиблари ҳамда Бош қомусимизнинг муқаддимаси ва 128 моддаси бўйича ишланган энг яхши деб топилган бошқа расмлар танловнинг Республика штабига юборилди.

“Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+