Навоийда сайлов олдидан ўрганиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда

29.07.2024 14:07:09

Хабарингиз бор, Марказий сайлов комиссияси томонидан 27 октябрдаги сайлов «Менинг танловим – обод Ватаним!»  шиори остида ўтказилиши эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ, бу йил бўлиб ўтадиган сайловлар олдинги сайловлардан фарқли равишда илк маротаба аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади.

Мамлакатимизда эса аралаш сайлов тизими илк бор жорий этилиши олдинги, яъни мажоритар сайловда сайловчи аниқ шахсга овоз берса, пропорционал сайловда у ўзи маъқул деб топган сиёсий партияга овоз беради. Бу эса, ўз-ўзидан сиёсий партия­ларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини оширибгина қолмасдан,  улар ўртасидаги демократик рақобатнинг ортишига хизмат қилади.

Зеро, Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова таъкидлаганидек, сайловга пухта тайёрланиш, юрт тараққиётига дахлдор ва чуқур таҳлилларга асосланган ғоя ва таклифларни илгари суриш жуда муҳим. «Адолат» партияси ушбу муҳим сиёсий жараёнга бор куч-имкониятини ишга солиб, катта масъулият ва юксак умидлар билан қизғин тайёргарлик кўрмоқда.  

Шу боисдан партиянинг Навоий вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳайитов томонидан айни сайлов жараёнлари арафасида партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари фаолияти ўрганилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Зарафшон шаҳри ҳамда Учқудуқ ва Хатирчи туманларига хизмат сафари давомида партия ташкилотининг партия дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда 2024 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаларининг бажарилиши, сайловчилар билан алоқаларнинг йўлга қўйилганлиги  ҳолати ўрганилди.

Аҳамиятлиси, Р.Ҳайитов томонидан туман, шаҳар ҳокимларига партиянинг туман, шаҳар Кенгашлари жойлашган биноларини таъмирлаш ҳамда моддий-техник базасини яхшилашга кўмаклашиш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинганди. Мурожаат юзасидан Зарафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳар Кенгашига янги офис мебель жиҳозлари, кондиционер ажратилди ва хизмат хонаси тўлиқ таъмирлаб берилди.  

Шунингдек, Учқудуқ туман ҳокимлиги томонидан ҳам партиянинг туман Кенгашига таъмирланган хона, мебель жиҳозлари ҳамда компьютер жамланмаси ажратилди. Рустам Ҳайитовнинг туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятини янада жонлантириш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан ўзининг амалий тавсияларини билдирди.

 

«Адолат» СДП

Навоий  вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+