Наврўз – умрбоқий, маънавий қадрият

20.03.2022 08:03:51

Инсонийлик, меҳр-оқибат, мурувват, меҳнатсеварлик каби қадриятларни ўзида ифода этадиган Наврўз байрами энг қадимий байрамлардан бири ҳисобланади.

Миллий қадриятларимизнинг ёрқин намунаси бўлган Наврўзни умумхалқ байрами сифатида нишонлаш анъанага айланган. Мана шундай тадбирлардан бири «Адолат» СДП Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда Шароф Рашидов туман халқ таълими бўлимига қарашли 16-сонли умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Партиянинг «Бир адолатчи - юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур маънавий-маърифий тадбирда партиянинг вилоят, Шароф Рашидов туман Кенгаши ходимлари, депутатлар, партия фахрийлари, фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров очиб берар экан, Наврўз анъаналарини қайта тиклаш ва асраб-авайлаш ўзбек халқининг маданий-тарихий меросига бўлган чуқур ҳурматни англатишини, шу билан бирга, бугунги авлоднинг ушбу қадимий байрамнинг атроф-муҳит билан уйғун ҳолда яшашга интилишни мужассам этган ғоялари ва қадриятларига содиқлигини ёрқин ифода этишини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда партия сайловолди дастуридаги устувор вазифаларни амалга оширишда, фуқароларнинг муаммоларини ижобий ҳал этишда фаоллик кўрсатиб келаётган Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгаши депутати Шоира Акбарова тақдирланди.

Тадбир давомида янграган куй-қўшиқлар, рақслар тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.

Ўктам ҚУРБОНОВ,

«Адолат» СДП Жиззах вилоят Кенгаши

мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+