Нега фуқаро депутатдан миннатдор бўлди?

16.11.2022 10:11:36

Қўштепа тумани Хўжақишлоқда яшовчи ногиронлиги бўлган Манзурахон Тўхтасинованинг хонадони том қисми ёпилмаган. Ёғингарчилик мавсумида шундоқ ҳам танг аҳволи янада оғирлашди. Совуқ ва намгарчилик ўз таъсирини кўрсатди.

Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати Дилрабо Узақова онахон билан суҳбатлашиб, яшаш тарзи билан танишди.

Ўз ҳисобидан зарур қурилиш материалларини келтириб, хонадоннинг том қисми қурилишига бош бўлди. Шунингдек, саховатпеша ҳомийлар томонидан онахоннинг хонадони таъмирланиб, яшаш учун қулай ҳолатга келтирилди.

Депутатимизнинг кўмагидан жуда мамнунман, – дейди онахон. – Унга ўз ташаккуримни ёзма равишда топширдим. Ҳар сафар ўқиганида қувонсин, худди мен изғиринли кунларда иссиқ хонадонда яшаб, хурсанд бўлганимдек.

 

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+