Нега сессияга атиги 9 та масала киритилди?

14.10.2019 22:10:17

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси  билан ҳамкорликда ташкил этилган Матбуот анжуманида устувор вазифалар белгилаб олинди. 

Партия фаоллари, депутатлари, вилоятда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари иштирок этган йиғилишда “Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан   жорий йилда амалга оширилган ишлар ҳусусида вилоят Кенгаши раиси Тохир Палвановнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланишича, вилоят Кенгашида 33 506 нафар партия аъзоси 163 та бошланғич партия ташкилотга бирлашган, шундан  9771 нафари хотин-қизларни, 17 218 нафари ёшларни ташкил этади.

Партиянинг депутатлик гуруҳи ташаббуси билан халқ депутатлари вилоят, туман, ва шаҳар Кенгашлари сессияларига 9 марта масала киритилган. 12 марта мансабдор шахсларнинг ҳисоботи эшитилган. 6 та масала  тегишли доимий комиссиялар йиғилишига киритилган.

Ҳудудий оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилган ишларнинг аксарияти Республика ва ҳудудий ОАВда 730 марта ёритилган.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида 52 нафар депутат бўлиб, улар томонидан ҳисобот даврида 414 та депутатлик сўровлари чиқарилган. Ушбу сўровларнинг 350 таси ижобий ҳал қилиниб, қолган 65 таси ижрога йўналтирилган.

Партиянинг “Адолат-қонун устуворлигида!”, “Ватан келажаги ёшлар қўлида!”, “Саломатлик йўлида бирлашайлик!”, “Тозалик йўлида бирлашайлик!”, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур!” лойиҳалари доирасида 615 та  тадбирлар ўтказилиб, 19 636 нафар иштирокчи қамраб олинган.

Партиянинг Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига қаратилган 47 марта, фуқароларнинг сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган 45 марта давра суҳбатлари ташкил этилди.

Анжуман давомида  2020-2025 йилларга мўлжалланган партиянинг Сайловолди  дастури лойиҳасини такомиллаштириш мақсадида кенг жамоатчиликнинг таклифлари эътиборга олинаётгани, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Партия стипендияси” ташкил этилгани, “Истеъдод” клуби фаолияти каби қатор амалга оширилган ҳамда сайлов жараёнларида  олиб борилаётган  ишлар ҳусусида сўз юритилди.

Шунингдек, анжуман давомида ижобий ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар ҳам қайд этилди. Жумладан,  сессия йиғилишларига атиги 9 та масала киритилган. Бу кўрсаткични талаб доирасида деб айта олмаймиз, доимий комиссиялар йиғилиши, мансабдор шахсларнинг эшитуви ҳам бундан мустасно эмас.

   Гулора Исмоилова, партия  вилоят Кенгаши бош мутахассиси:

–    Матбуот анжуманида вилоят Кенгаши фаолиятини янада жадаллаштиришга қаратилган фикр ва мулоҳазалар жуда ўринли бўлди. Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда келгуси вазифаларга ҳам эътибор қаратилди. ОАВ ходимлари билан самарали ҳамкорлигимиз, уларнинг партияга бўлган ижобий фикрларида ўз ифодасини топганидан хурсанд бўлдик. Ҳамкорликни самарали давом эттиришга келишиб олди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига партия фаоллари томонидан батафсил жавоблар берилди. Истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди, ОАВлар билан ҳамкорлик янада кучаядиган бўлди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

                                                                                               Замира АБДУЛЛАЕВА,
                                                                                               Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                  Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+