Ниҳоят, оқар сув муаммоси ҳал бўлди

11.03.2020 17:03:44

Фарғона вилояти Бувайда туманининг “Беглар” маҳалласида 300 дан зиёд хўжалик истиқомат қилади. Маҳалла аҳолиси аввал “Янгиқўрғон” ариғидан томорқани суғоришда фойдаланиб келган, лекин икки йил давомида оқин сувнинг озайиб кетиши уларга қийинчилик туғдирган.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Нодиржон Жумабоев “Беглар” МФЙ раиси Шерали Марахимов билан ҳамкорликда мазкур масалани атрофлича ўрганди. Депутат ариқни тозалаш, сув йўлини равон ҳолатга келтириш ҳамда сув тўсиш учун махсус дарвоза қуришга амалий ёрдам беришларини сўраб, вилоятдаги Фарғона “Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари Хавза бошқармаси бошлиғи Алламжон Фозиловга депутатлик сўровини юборди.

Мурожаат эътиборсиз қолмади. Вилоят бошқармаси мутахассислари сув тўсиш дарвозасини ўрнатишга киришди. Маҳалла аҳолиси ҳам ҳашар йўли билан ариқларни тозалаб, хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Камола ПОЛВОНОВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+