Номзод бир овоздан маъқулланди

03.10.2022 17:10:28

«Адолат» СДП Беруний тумани Кенгашининг навбатдан ташқари VIII пленум мажлиси ўтказилди. Пленумда партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Р.Отарбаев ва Кенгаш аъзолари ҳамда маҳаллий Кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Танқидий-таҳлилий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган пленумда «Адолат» СДП сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Беруний тумани Кенгашининг 2022 йил 9 ой давомидаги иш фаолияти муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Р.Отарбаев сўзга чиқиб партия Беруний тумани Кенгаш аъзоси Кутимов Иномжон Камилжонович номзодини Беруний тумани Кенгаши раиси лавозимига тавсия қилди. Номзод Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланиб Беруний тумани Кенгаши раислигига Кутимов Иномжон Камилжонович сайланди.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+