Номзод дастурида муҳим масалалар мужассам

08.10.2021 15:10:49

Бўстонлик сайловчилар “Адолат” СДПдан Президентликка кўрсатилган номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг ишончли вакили Йўлдошали Эгамов билан учрашдилар. Номзоднинг дастури билан танишган сайловчиларда ўз номи билан жамиятда адолат ўрнатиш тарафдори бўлган “адолатчилар”нинг вакилига бўлган ишонч ортди.

Ўткирбек Зокиров, “Адолат” СДП Бўстон туман кенгаши раиси:

- Номзод сайловчиларга ўз дастурини партиямизнинг ўз олдига қўйган мақсад-вазифаларидан келиб чиққан ва жамиятда мавжуд муаммоларни теран анг­лаган ҳолда “ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги керак”, деган ақидага қатъий амал қилган ҳолда илгари сурмоқда. Бу сайловчиларда қизиқиш уйғотяпти. Аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш, жамиятда адолат устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни жадаллаштириш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник базасини кучайтириш чиндан ҳам долзарб вазифа. Номзод ўз олдига биринчи навбатда айни шу вазифаларни қўйгани учун ҳам сайловчилар қўллаб-қувватламоқда.

Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати   

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+