Номзод сайловчилар билан учрашди

03.04.2021 15:04:40

Жорий йилнинг 4-апрель куни бўшаган депутатлик ўринлар учун Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгашига депутатлик сайловлари бўлиб ўтиши белгиланган.

Бошқа сиёсий партиялар қатори «Адолат» социал-демократик партияси ҳам ушбу сайловларда муносиб қатнашиш мақсадида ўз номзодларини кўрсатган. Ҳозирги пайтда номзодлар сайловчилар билан учрашувларини бошлаб юборган.

Жорий йилнинг 29-март куни Хўжайли тумани «Сарышунгул» ОФЙда Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Халқ депутатлари Хўжайли тумани Кенгаши  депутатлигига 27-сонли “Сарышунгул” сайлов округига номзод этиб рўйхатга олинган Аимбетов Ислам Исметовичнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман аҳолиси яъни маҳаллаларда истиқомат қилувчи турли ёшдаги сайловчилар қатнашди.

Дастлаб номзоднинг ишончли вакили сўзга чиқиб, сайловчиларни партиядан кўрсатилган номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда дастури билан таништирди. Хусусан, ишончли вакил ўз сўзида номзоднинг дас­тури Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партиясининг дастурий мақсадларига асосланганини таъкидлаб ўтди. Унда аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтисодий даромадларини кўпайтириш борасида ҳам қатор устувор йўналишлар белгилангани алоҳида қайд этилди.

Шундан сўнг номзод Аимбетов Ислам партия электоратимиз ва сайловчиларимиз эҳтиёжлари ва орзу-умидларига асосланган ҳолда, ўтмиш сабоқларидан тўғри хулоса чиқариб, мамлакатимизнинг келажак авлоди олдидаги масъулиятни ҳис этиб, қуйидаги устувор вазифаларни олға сураётганлигини таъкидлаб ўтди. Асосан, номзод томонидан таълимга инвестиция киритиш – бу келажакка сармоя киритиш, халқ фаровонлиги, давлатнинг рақобатдошлигини таъминловчи омили эканлиги келтирилди. Шу боис, биз узлуксиз таълим тизимини мунтазам такомиллаштириш, сифатли таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш асосий вазифаси эканлигини маълум килиб ўтди.

Учрашув якунида номзод  дастурида  баён  этилган  асосий йўналишлар  юзасидан  сайловчиларнинг ёшлар тарбиясига оид фикр-мулоҳазалари билдирилди.

 

Базарбай УТАМБЕТОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Хўжайли тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+