Номзод сайловолди дастурида халқ манфаатлари ифодаланган

25.09.2021 12:09:34

Адолатли демократик сайловларнинг ҳаётимизда тутган ўрни беқиёс. Жорий йил 24 октябрь куни сайловчилар халқимизнинг хоҳиш-иродасини намоён этиб, энг муносиб номзод учун овоз берадилар.

“Адолат” социал-демократик партияси халққа таянади, уларнинг сиёсий ва ижтимоий иродаларини намоён этишга интилади. Аҳолининг барча қатламларини ижтимоий муҳофаза этишга кўмаклашади, ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиб, уларнинг манфаатларини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Бу йил бўлиб ўтадиган сайловлар ниҳоятда муҳимдир. Халқимизнинг сиёсий партияларнинг фаолиятини баҳоловчи синови ҳамдир.

Мен партия фаоли сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг сайловолди дастури билан яқиндан танишиб чиқдим. Дарвоқе, Баҳром Абдуҳалимовнинг таржимаи ҳолини ўқир эканман, у киши қайси соҳада фаолият олиб бормасин, ўз ишининг фидойиси бўлиб хизмат қилганлигининг гувоҳи бўлдим. Ҳақиқатдан ҳам, у кишини илм-фан фидойиси сифатида нафақат Ўзбекистон халқи, балки дунё жамоатчилиги ҳам эътироф этади.

Сайловолди дастурдаги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар менга жуда ҳам ёқди. Негаки, кейинги пайтда савдо шаҳобчаларига аҳолига сотилаётган маҳсулотларнинг кўпи талабга жавоб бермайди. Энг ачинарли томони, айрим озиқ-овқат маҳсулотларига керагидан ортиқча кимёвий моддалар қўшилаяпти. Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастурида бу каби нохуш ҳолатларга чек қўйишга эътибор қаратилган. Шунингдек, бизнинг воҳамизда жойлашган “Майданак” обсерваториясидан унумли фойдаланган ҳолда, астраномия соҳасида аждодларимиз илмий-мероси анъаналарини муносиб давом эттириш масаласи ҳам асосий вазифа этиб белгиланган.

Шу ўринда сайловолди дастурда яна бир муҳим масалага эътибор қаратилган. Жамиятдаги ижтимоий мавқейидан қатъий назар ҳар бир инсон олий маълумот олишга ҳақли эканлиги белгиланган. Дастурдаги яна бир муҳим жиҳат эътиборимни тортди. Унда айтилишича, шу кеча кундузда таълим тизимида кечаётган тарқоқликлардан, қарама-қаршиликлардан воз кечиш учун Мактабгача таълим, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларини ягона - Таълим вазирлигига айлантириш тарафдори эканлигини қайд этади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастури ҳар жиҳатдан аҳоли фаровонлигига қаратилган. Мен Ўзбекистон фуқароси сифатида Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг номзодини қўллаб-қувватлайман.

 

 

Руйиддин РАУПОВ,

 “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+