“Номзод юрагимиз тубидаги сўзларни айтди”

08.10.2021 12:10:55

 

Навоий вилояти Кармана туманидаги вилоят Болалар мактабида “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг Навоий  вилоятидаги ишончли вакили, партиянинг Навоий вилоят Кенгаши раиси Рустам Хайитов карманалик сайловчилар билан сайловолди тарғиботига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувни “Адолат” социал-демократик партияси Кармана туман Кенгаши раиси Обид Шодиев кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни номзоднинг ишончли вакили Рустам Хайитов билан таништирди. Ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастурини сайловчиларга батафсил таништирди.

Шундан сўнг тадбирда сўз олган партия фаоллари, таълим ва тиббиёт соҳаси вакиллари номзоднинг дастуридан ўрин олган ҳаётий ғоя ва ташаббуслар халқ фаровонлиги, ёрқин келажаги йўлида белгиланган вазифаларнинг аҳамияти юзасидан фикр-мулоҳазаларини қўллаб-қувватлаб сўзга чиқишди.

Сабоҳат  Турдиева, Кармана туман тиббиёт бирлашмаси бўлим шифокори:

-Кўп йиллардан бири тиббиёт соҳасида меҳнат қилиб келаяпман, дастурда мамлакат аҳолисининг барча қатлами моддий шароитларини тубдан яхшилаш, ҳар бир инсонни бой қилиш чораларини кўриш, “Иш ҳақи минимуми”, “Яшаш минимуми” каби тушунчаларнинг қонуний асосларини яратиш бегиланганлиги айни муддао деб ўйлайман. Шу билан ушбу бирга бизнинг соҳани ҳар томонлама ислоҳ этишга қаратилган ташаббуслари бизни юрагимизнинг тубидаги сўзлар деб ўйлайман.

Соҳиб Ахмедов, тадбиркор:

-Дастурда яна бир муҳим масала рақобатбардош тадбиркорлик фаолиятини жорий қилиш менга жуда маъқул бўлди. Айниқса, монополиянинг ҳар қандай кўринишига чек қўйиш. Хусусан, “ЎзАвтоМоторс” АЖга берилган имтиёзлар ва автомобиллар импортига белгиланган божхона тўловларини ҳар йили 15 фоиздан камайтириб очиқ рақобатга ўтишини, божхона тушумларининг камайиши эса тўланадиган солиқлар билан қопланишини таъминлаш мени чуқур таъсирлантирди.

Учрашув сўнгида ишончли вакил томонидан сайловчилар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.

Ишончли вакил учрашувлар  Навоий вилояти бўйлаб давом этмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Навоий вилоят Кенгаши

мабуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+