Номзоднинг бош мақсади – халқ манфаати йўлида хизмат қилиш

12.08.2022 10:08:09

Бугун 11 август куни Нукус шаҳрида жойлашган 56-сонли сайлов участкасида Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига Нукус шаҳридаги 9-сонли “Әжинияз» сайлов округидан номзод Зоркина Галина Александровнанинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳудуд аҳолиси, маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ва хотин-қизлар ҳамда ёши улуғ инсонлар иштирок этишди.

Учрашувда номзоднинг ишончли вакили Рауаж Отарбаев сўзга чиқиб, сайловчиларни партиядан кўрсатилган номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда дастури билан таништирди. Хусусан, ишончли вакил ўз сўзида номзоднинг дастури Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг дастурий мақсадларига асосланганини таъкидлаб ўтди. Унда аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтисодий даромадларини кўпайтириш борасида ҳам қатор устувор йўналишлар белгилангани алоҳида таъкидлади.

баха1

Шундан сўнг номзод Зоркина Галина Александровна сайловчиларимиз эҳтиёжлари ҳамда орзу-умидларига асосланган ва мазкур ҳудуд муаммоларини бартараф этиш асосида тайёрланган сайловолди дастури билан атрофлича таништирди. Номзодимиз ўз нутқида ўз сайловчилари ва мамлакатимизнинг келажак авлоди бўлган ёшлар олдидаги масъулиятни ҳис этиб, халқ манфаати йўлида сидқидилдан хизмат этишга тайёр эканлигини билдирди.

қора_1

Учрашув якунида номзодларнинг дастури билан танишган фуқаролар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+