Номзоднинг дастуридаги йўналишлар партия платформасига тўлиқ мос келади

14.10.2021 15:10:47

Бугун Навоий шаҳар маданият ва маърифат маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг  навоийлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, хайрихоҳлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Тадбирни номзоднинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Рустам Ҳайитов кириш сўзи билан очиб берди.

Ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли ва фаолияти тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Шундан сўнг номзод Баҳром Абдуҳалимов сўзга чиқиб, ўз сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар, асосий масалаларни сайловчилар эътиборига ҳавола қилди.

Номзоднинг дастурида қайд этилган устувор йўналишлар, мақсад ва вазифалар социал-демократия ғояси ҳамда  “Адолат” социал-демократик партиясининг дастурий мақсадлари ва сиёсий платформасига тўлиқ мос келиши қайд этилди.

Фикр ва мулоҳазаларга, таклиф ва тавсияларга бой бўлган учрашув сўнгида номзод Баҳром Абдуҳалимов сайловчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича, ҳаётий мисоллар билан асосли жавоблар берди.

Тадбирда сўз олган маърузачилар номзоднинг сайловолди дастурида ҳуқуқий-демократик давлат ва адолатли жамият қуришни изчил давом эттириш борасидаги таклифларни атрофлича муҳокама қилиб, сайловчиларни сайловда фаол иштирок этишга ва ўзи муносиб деб билган номзодга овоз беришга чақирди.

“Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+