Номзоднинг илғор ғоялари хатирчилик сайловчиларга етказилди

18.10.2021 12:10:33

Мамлакатимизда бу йил энг катта сиёсий воқелик Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайловига тобора яқин фурсат қолмоқда. Шу боисдан ҳар бир сиёсий партия ва улардан кўрсатилган номзодлар ва уларнинг сайловолди дастуридан ўрин олган ғоя ва мақсадлари тарғиботига бағишланган тадбирлари қизғин паллага кирди.

“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод – Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Рустам Хайитов вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида бўлиб, сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастуридаги  ғоя ва мақсадлари етказилмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Хатирчи туман марказидаги

7 умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Учрашувда партия вакиллари, депутатлар, Хатирчи туман аҳолиси иштирок этди.

Дастлаб тадбирда  иштирокчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ишончли вакил томонидан батафсил таништирилди. Сўнгра номзод дастуридаги бандларга алоҳида тўхталиб, ундаги устувор мақсадлар моҳияти тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод – Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Рустам Хайитовнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

 

Алиқул Муҳаммадиев,

“Адолат” СДП Хатирчи

туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+