Номзоднинг сайловолди дастуридаги вазифалари сайловчиларга етказилди

25.09.2021 19:09:27

24 октябрда бўлиб ўтадиган Президентлик сайлови Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати, юртимизнинг эртанги куни ва тақдирини белгилаб беради.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 43-моддасига мувофиқ Президентликка номзод ўз сайловолди дастурини сайловчиларга таништириши жараёнида илгари сураётган ғоя ва мақсадлари аҳолининг барча қатламлари ҳамда ҳар бир сайловчига етиб бориши учун ўзининг ишончли вакилларини белгилайди. Шундан келиб чиққан холда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг барча вилоятлардаги ишончли вакиллари тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Аҳмедова Гулнора Абдуллаевна сайловчилар, журналистлар ва блогерлар иштирокида 24 сентябрь куни Бекобод шаҳар ва Бекобод туманида сайловолди тарғибот тадбирларини ташкил қилди.

Дастлаб партиямиздан Президентликка қўйилган номзоднинг таржимаи ҳолини таништириш билан бошланган учрашув "Адолат" социал-демократик партияси сайловолди дастурини таништириш билан давом этди.

 

Райхона МУХАММАДАЛИЕВА,

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+