Нурободлик ёшлар сиёсий жараённинг  фаол иштирокчиси 

28.09.2021 16:09:53

Инсондаги собитқадамликнинг аҳамияти ҳар бир эзгу ишнинг пойдеворини мустаҳкамлаб бораверади. Айни жиҳат мамлакатимизда тобора қарор топаётган очиқлик ва ошкоралик, демократик тамойилларни янада самарали кечишида муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, энг асосийси, ёшларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини,  сайлов жараёнларига қизиқишини ошириб боришда собитқадамлик туйғуси Ватанимиз тақдирига дахлдорлик туйғуси билан уйғунлашиб  кетса, бугунги ёруғ кунларимиз шунчалик бардавом бўлади.

Бу эса ўз навбатида халқ манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда муҳим бўлган сайлов жараёнларида фаол иштирок этишимизни тақазо қилади.

Адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш "Адолат" СДПнинг устувор йўналишларидир.

Партия жамиятнинг шаклланиши ва демократлашувининг муҳим таркибий қисми бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини изчиллик билан  таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, суд ҳокимияти ва адвокатура фаолияти мустақиллигини  мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунларнинг  ташаббускоридир.

11241

"Адолат" СДП асосий ижтимоий-иқтисодий муносабатларни фақат қонунчилик йўли билан мувофиқлаштиришга, шунингдек, қонуности ҳужжатларининг сонини қисқартиришга интилади.

photo_2021-09-28_15-49-34_1

Қонун давлат ва  жамиятни бошқаришда асосий  восита бўлиши лозим. Қонунларнинг юқори сифати ва барқарорлигига эришиш, уларни  ҳаётга татбиқ этишнинг ишончли механизмларини яратиш,  қонун ижодкорлиги жараёнида адолат ва ҳақиқат ғоялари партия фаолиятининг асосий мезони бўлиб қолади.

 photo_2021-09-28_14-33-29_1

Туманидаги  18-сон мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон  "Адолат"  СДП Нуробод туман Кенгаши ташаббуси билан   " Ўзбекистон ёшлари сиёсий жараённинг  фаол иштирокчиси " шиори остидаги сайловолди ташвиқот тадбири бўлиб ўтди.

  Унда Нуробод тумани Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари, партия фаоллари,  БПТ раислари,  “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари, 18 ёшга тўлган ёшлар, маҳалла аҳолиси  иштирок этди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлар ва ёшлар томонидан “Адолат” СДПнинг сайловолди дастури мақсад ва вазифалари, партиянинг устувор ғоялари, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда партиянинг фаол иштироки, бу йилги Президент сайловларида ҳар бир фуқаронинг иштирокининг аҳамияти тўғрисида  айтиб ўтилди.

Ибодулло МУРОДОВ,  

Нуробод тумани Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+