Очиқ бюджeтда ҳаммаси очиқча

31.10.2022 13:10:00

Чиноз тумани «Марказий» МФЙ биносида депутат ва фуқаролар учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон «Адолат» СДП Халқ депутатлари Тошкент вилояти депутати Алишер Акромов, депутат Шуҳрат Эргашов ҳамда фуқаролар иштирок этишди.

Унда депутатлар томонидан ҳудуддаги «Ташаббусли бюджет» масаласи ҳамда ушбу борадаги камчиликлар юзасидан тушунтиришлар олиб борилди. 2022 йил 15 июлдан «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсуми бошлангани ҳақида маълумот берилди. Бу жараёнда ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик сув таъминоти, ёритиш тизимини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, оқова сув тизимини тартибга келтириш, болалар ёки спорт майдончаларини барпо этиш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ёки моддий-техник базасини шакллантириш каби таклифлар инобатга олиниши таъкидланди.

Учрашувда депутатлар томонидан ҳудуддаги «Ташаббусли бюджет» масаласи, уни амалга оширишда йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан фуқароларга тушунтиришлар олиб борилди.

– Ташаббусли бюджет жараёни маҳаллий бюджет маблағларининг аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга, фуқароларнинг бюджет жараёнидаги иштирокини таъминлашга ва аҳолининг ўзи истаган тадбирни амалга оширишга қаратилган жараён ҳисобланади, – дейди» Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги партия депутати Алишер Акромов. – Булар ҳаммаси openbudget.uz портали орқали амалга оширилади ва йилига икки марта – февраль ва июль ойларида ўтказилади. Маҳалла раиси ва фаоллари бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилса, албатта, кўп сонли аҳоли учун қулай шарт-шароит яратилади. Уларни қийнаб келаётган муаммолар бартараф этилади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+