Очиқ ва ошкора руҳдаги сайловлар – демократия кўзгуси

28.07.2021 16:07:18

Маълумки, барча демократик давлатларда сайловлар муҳим сиёсий жараён ҳисобланади. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сайлов орқали шакллантириш — мамлакатдаги қонунчиликнинг демократия тамойилларига асосланганлигини намоён этувчи кўрсаткичлардан биридир.

Шу боис, кейинги йилларида мамлакатимизда ҳам барча соҳаларда бўлгани каби сиёсий соҳада аниқ ва манзилли ўтказилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ жаҳон стандартлари ва барча демократик талабларга ҳар томонлама жавоб берадиган сайлов тизими шаклланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид мустаҳкам ҳуқуқий-меъёрий негиз яратилди.

Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан йирик сиёсий жараён - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига старт берилди.

Маълумки, мазкур сайлов жараёнлари 2019 йил 26 июндан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар ҳамда қонун устуворлиги тамойиллари асосида, очиқ ва ошкора ўтказилади. Бу албатта, юртимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий вазият ҳамда мукаммал сайлов ҳуқуқи асосларининг мавжудлигидан далолат беради.

Хусусан, 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси, ҳудудий ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига ўтказилган сайлов ҳам айнан шу тамойиллар асосида ўтказилган эди ҳамда халқаро экспертлар ва кузатувчилар томонидан ҳам алоҳида эътироф этилган эди. Бу ўз навбатида Ўзбекистоннинг бутун дунёга бағрини янада кенгроқ очаётгани,  мамлакатимизда очиқлик ва ошкоралик тобора кенг ва мус­таҳкам ўрин олаётгани,  ўз вақтида демократик давлат ва адолатли жамият барпо этиш борасида олиб борилаётган тизимли, изчил, жадал ислоҳотлар ҳамда барча йўналишларда халқ­аро алоқаларнинг кенгайиб бораётгани натижасидир.

Шундай экан, ўз тақдирини юрт тақдири билан дахлдор деб ҳис қилган ҳар бир фуқаро ушбу сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиши, давлат бошқарувида муносиб номзодни сайлашда ўз ҳиссасини қўшиши  муҳим аҳамиятга эгадир. Ўйлаймизки, ўз юрти ва унда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеаларга бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқароларимиз сайловларда масъулият билан иштирок этади.

Жасур ҚАРШИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

 раиси ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+