Одамлар бандлиги таъминланса, мамлакат обод бўлади. Депутат  ташаббуси билан  40 киши ишли бўлди

06.06.2022 09:06:17

 

Халқ депутатлари  Қарши шаҳар Кенгаши депутати Ҳаққул Ишимов аҳоли  фаровонлигини ошириш, бандлигини таъминлаш борасида бир мунча хайрли ишларга бош-қош бўляпти. Унинг бевосита саъйи-ҳаракати билан куни кеча Шайхали маҳалласи ҳудудида Хитой технологияси асосида чиқиндини қайта ишлашга мўлжалланган “Евро пласт+инвест” МЧЖ ишга туширилгани барчани хурсанд қилди. Иш масаласида мурожаат қилган 40 нафар фуқарони депутат  шу жамиятга ишга жойлаштирди.

 -Изланиш, интилиш бор жойда ўсиш бўлади,-дейди Мадина Худоёрова.-Кўп йиллардан буён иш йўқлиги учун уйда қолиб кетдим. Депутат Ҳаққул Ишимов  кўмаклари билан жамиятга ишга жойлашдим. Хурсандман.

-Депутат Ҳаққул Ишимовнинг биз ёшларга кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрликлари туфайли менинг ҳам  доимий бандлигим таъминланди,-дейди  маҳалла ёшларидан бири Азизбек Ҳамидов.-Энди ҳар ой маош олиб, оиламга иқтисодий томондан ёрдам бераман.

қарши2_5

 -Аҳоли бандлигини таъминлашда хусусий секторнинг  улуши тобора ортиб боряпти,-деди янги фаолиятини бошлаган  “Евро пласт+инвест” МЧЖ раҳбари, тадбиркор  Асрорбек Зайнуддинов.-Бунда бизларга давлатимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлар ва Ҳаққул Ишимов каби фидойи депутатларимизнинг  қўллаб-қувватлаётгани муҳим асос бўлмоқда. Ушбу жамиятни 1,5 миллиард сўмлик маблағ ҳисобига  қуриб фойдаланишга топширдик.

Келгусида жамият цехларини кенгайтириш ва қўшимча тармоқларни ишга тушириш ҳисобига яна мустақил ҳаётга кириб келаётган 30 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўриляпти. Бу ҳақда бизга жонкуяр партиядошимиз  депутат  Ҳаққул Ишимов маълум қилди.

 “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

    

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+