Ўғил-қизларимизнинг саломатлигига алоҳида эътибор бериш лозим!

22.09.2022 11:09:06

«Адолат» СДП Беруний тумани Кенгаши томонидан «Амир Темур» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 1-сонли умумтаълим мактабида мактаб психологлари ва ўқитувчилар учун партиянинг «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди.

Учрашувни Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати А.Матчанова очиб берди ва бошқариб борди. Депутат учрашув доирасида «Адолат» СДП томонидан ташкил этилган «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳасининг мазмун-моҳиятига кенг тўхталиб айниқса, болаликдан ўсмирлик ёшига қадам қўйган ҳар бир ўғил-қизларимизнинг саломатлигига алоҳида эътибор бериш лозимлиги тушунтирди.

Шундан сўнг тадбирда сўзга чиққан педагог ва психологлар ўқувчи ёшларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этиш, уларнинг атрофда бўлаётган ҳар бир воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмаган ҳолда, ёшларимизга зарур бўлган тиббий ва психологик тавсиялар билан ёрдам кўрсатишимиз зарурлигини таъкидладилар.

Учрашув якунида иштирокчиларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, мазкур ёшлар мавзуси доирасида педагог ва психологлар ўз иш тажрибалари билан ўзаро ўртоқлашдилар.

Иномжон КУТИМОВ,

«Адолат» СДП Беруний тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+