Оила-муқаддас даргоҳ

20.09.2022 10:09:07

Ўзбекистон «Адолат» СДП Жарқўрғон тумани “ Аёллар қаноти» Кенгаши томонидан тумандаги тумандаги Бизнес ва енгил саноат техникумида ходимлар ва талабалар иштирокида «Оила муқаддас қўрғон» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда партия Жарқўрғон туман «Аёллар қаноти» Кенгаши вакиллари, Кенгаш фаоллари, депутатлар, БПТ аъзолари ва ўқитувчи –педагоглар, ўқув юрти ходимлари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад-ижтимоий муаммоларнинг олдини олиш, оилавий ажримлар, эрта никоҳ каби ҳолатларга барҳам бериш, аҳоли, айниқса ёшлар онгида оила муқаддас даргоҳ эканлиги тўғрисида тушунчаларни шакллантиришдан иборат эди.

сурхон2_12

Тадбирда маърузачилар томонидан оила психологияси, каттага ҳурмат, кичикка иззатда бўлиш, шаръий никоҳ ва қонуний никоҳ масалалари, оилада гигиеник қоидалар, оилавий муносабатлар, қариндош-уруғчилик муносабатлари, эр-хотин муносабатлари ва ва фарзанд тарбияси ҳақида шунингдек, соғлом турмуш тарзи, эрта никоҳ, кийиниш маданияти, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг зарарли томонлари, ажрим сабаблари ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек тадбирда мамлакатимизда оналар ва болалар соғлиғини сақлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида сўнгги йилларда оналар ва чақалоқлар ўлими, ривожланишида туғма нуқсони бўлган болалар сони кескин камайганлиги хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар айтиб ўтилди.

сурхон3_7

Азамат Маматалиев, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати:

-Ҳар бир инсон бахтли ҳаёт кечиришни истайди. Ота-оналар ҳам ёшларга ўрнак бўлиб, тажрибаларини ўргатсалар, оиладаги гап-сўзларни маҳаллага, кўчага ёки келинларимиз ота-онасининг уйига ташимай жойида ҳал қилсалар, албатта келиб чиқиши мумкин бўлган жанжалларнинг олди олинади, орадаги меҳр-муҳаббат йўқолмайди. Шундай экан биз умуман оилаларда ажримлар бўлмаслигини, фарзандлар етим бўлиб қолмаслигини, эр-хотинлар қўша қаришларини ва барча оилаларда бахт деб аталмиш қушнинг абадий қўним топишини истардик.

Тадбирда давомида мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ва бу борада партия олдида турган муҳим вазифалар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.

Қизларшой Раҳматова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жарқўрғон туман

“Аёллар қаноти” Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+