Оила-муқаддас қўрғон

06.07.2022 17:07:14

Халқимиз қадимдан оилага муқаддас қўрғон сифатида қараган. Зеро, оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маскан, соғлом ва мустаҳкам оила эса соғлом келажак пойдеворидир. Шу боис ҳам мамлакатимизда оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш, болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг баркамол авлод бўлиб етишишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу хусусда Партиянинг Ангор тумани " Аёллар қаноти" Кенгаши томонидан тумандаги 5-сонли Мактабгача таълим ташкилотида "Оила муқаддас қўрғон" мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда партия Ангор туман «Аёллар қаноти” Кенгаши вакиллари, Кенгаш фаоллари, депутатлар, БПТ аъзолари ва МТТ ходимлари  иштирок этди.

сурхон2_2

Тадбирдан кўзланган мақсад-ижтимоий муаммоларнинг олдини олиш, оилавий ажримлар, эрта никоҳ каби ҳолатларга барҳам бериш, аҳоли, айниқса ёшлар онгида оила муқаддас даргоҳ эканлиги тўғрисида тушунчаларни шакллантиришдан иборат эди.

Иштирокчилар томонидан оила психологияси, каттага ҳурмат, кичикка иззатда бўлиш, шаръий никоҳ ва қонуний никоҳ масалалари, оилада гигиеник қоидалар, оилавий муносабатлар, қариндош-уруғчилик муносабатлари, эр-хотин муносабатлари ва ва фарзанд тарбияси ҳақида шунингдек, соғлом турмуш тарзи, эрта никоҳ, кийиниш маданияти, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг зарарли томонлари, ажрим сабаблари ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек тадбирда мамлакатимизда оналар ва болалар соғлиғини сақлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида сўнгги йилларда оналар ва чақалоқлар ўлими, ривожланишида туғма нуқсони бўлган болалар сони кескин камайганлиги хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар айтиб ўтилди.

Тадбирда давомида мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ва бу борада партия олдида турган муҳим вазифалар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.

Наргиза Орзиқулова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ангор туман

“Аёллар қаноти” Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+