Янгиликлар 332
Оила мустаҳкамлиги - давлат ва жамият эътибори марказида
Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган замонда давлатнинг ривожланишида оилаларнинг мустаҳкамлиги муҳим ўрин тутади. Замонавий, намунали ва фаровон оилани барпо этиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан биридир.
Оилаларда юзага келадиган зиддиятлар ҳамда ажримларни олдини олиш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, тазйиққа учраган аёлларни ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон «Адолат» СДП Амударё туман Кенгаши ҳамда Оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш ходимлари билан ҳамкорликда бугунги кунда бир қатор чора-тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, 31 июль куни тумандаги «Бой овул» МФЙда «Оила мустаҳкамлиги — давлат ва жамият эътибори марказида» шиори остида тадбир ўтказилди.
Тадбир доирасида маҳалла аҳолиси,«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар билан мулоқотлар олиб борилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилган ҳолда, мавжуд муаммоларини бартараф этиш чоралари кўрилди.
Амангул ЕСEМУРАТОВА
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг