Оилада аёлнинг ўрни

08.06.2022 15:06:39

Фарғона «Автоойна» МЧЖда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда корхонада фаолият олиб бораётган "Адолат" СДП аъзоларининг таклифига биноан партиянинг «Соғлом оила, соғлом жамият, порлоқ келажак» лойиҳаси доирасида «Оилада аёлнинг ўрни» мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Фарғона шаҳрининг «Бешбола» жоме масжиди имоми Ҳусниддин Турсунзода, Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ТEККБ катта тезкор вакили, капитан Аббос Абдурасулов, Фарғона шаҳар бош отинойиси Манзурахон Аҳмадалиевалар мавзу юзасидан маърузалари билан иштирок этиб, семинарни самарали ва савияли ўтказилишида яқиндан ҳамкорлик қилдилар.

Таъкидланганидек, давлатимизда хотин-қизлар билим-салоҳиятини ошириш, уларнинг жамиятда ва оилада ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлаш устувор вазифалар сирасига киради. Она билимли бўлса, у фарзандларига яхши таълим ва тарбия бера олади. Ўғил-қизларини жамиятга нафи тегадиган, халқига хизмат қиладиган инсонлар қилиб вояга етказади. Шунинг учун хотин-қизлар олий ўқув юртларида таҳсил олишлари учун қатор имтиёзлар яратилган. Қўшимча квоталар ташкил этилган. Касб-ҳунарга йўналтириш борасида ҳам ишларнинг кўлами жуда кенг. Ҳар бир маҳаллада юритилаётган «Аёллар дафтар»и уларнинг иқтидори ва лаёқатига қараб, интилишларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Мавзу доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб беришди.

Шаҳноза АҲМEДОВА,

«Адолат» СДП Фарғона шаҳар Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+