Ўйнаб  ёзса  ҳам...

27.06.2022 12:06:57

Мен узоқ йиллардан буён Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясида  фаолият олиб бораман. Дастлабки йиллари партиямиз сафида 2минг нафар атрофида аъзоларимиз бўлган бўлса, бугунга келиб улар сони 45 минг нафардан ошиб кетди. Хайрхоҳларимиз эса 50минг нафардан зиёдни ташкил қилади. Албатта партиямиз ғоя ва мақсадлари, сайловолди дастурида белгиланган халқчил ғояларни аҳолига беминнат етказишда матбуот ва оммавий ахборот воситалари, шунингдек, ижтимоий тармоқларнинг роли бениҳоя катта. Кейинги йилларда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида кенг қамровли ислоҳотлар амалга ошириляпти. Жумладан, партиямиз тизимида ҳам ҳар куни ўзгаришлар кўп. Айниқса, ҳар куни вилоятимиздаги 14 та туманларда ҳам янгиликлар учраб туради. Мен туманлардаги, қолаверса, республикамиз ва бошқа вилоятлардаги партиямиз тизимида рўй бераётган воқеа-ҳодисалар, янгиликларни заҳматкаш журналистларимиз меҳнати туфайли газета, радио, телевидение, ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам хабардор бўлиб бораман.

қарши3_3

Шу кунларда мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида янги Ўзбекистонни барпо этиш, барча жабҳада ошкоралик, очиқлик, демократияга эришиш учун катта ишлар олиб бориляпти. Хусусан, матбуот ва оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш, соҳа ходимларининг мамлакатимиз ва дунё миқёсида содир бўлаётган воқеа ҳодисаларни  ҳаққоний ёритишлари учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар  яратиш учун   зарур қонунлар қабул қилинди. Айниқса, бу борада партиямиз тизимида ҳам бир мунча ишлар қилинмоқда. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг  Сайловолди дастурида белгиланганидек, юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш, журналистларнинг эркин ижод қилишлари учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун босқичма-босқич ишлар бошлаб юборилган.

Дарвоқе,  шу  кеча-кундузда  республикамизда, қолаверса,”Адолат” СДП сафларимизда  ўйнаб ёзса ҳам ўйлаб ёзадиган фидойи, жонкуяр, билимли, тезкор, ҳозиржавоб  журналистларимиз кўп. Биз уларнинг самарали меҳнатлари туфайли онгу-шууримизни бойитамиз.  Юз бераётган турли кўнгилли ва кўнгилсиз воқеалардан хулоса чиқариб, ҳаётда тўғри йўлимизни танлаб оламиз. Кунлик ахборотлардан воқиф бўламиз. Журналистларнинг халқимиз учун қилаётган хизматлари жуда ҳам кўп. Биз уларни ҳар қанча қадрласак,  эъзозласак арзийди.

Мен вилоятдаги партиянинг раҳбари сифатида сиёсий куч билан бир сафда  ҳамкорликда ишлаётган  барча журналистларимизни бугунги касб байрамлари билан чин қалбдан муборакбод этаман. Мамлакатимизда серқирра фаолият юритаётган барча журналистларнинг ижодий ишларига баркамоллик, равнақ тилайман.

                                                                  Руиддин Раупов,

                                    Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

                                    раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+