Ўксик диллар қувончга тўлди

06.10.2022 10:10:50

Ўзгаларга ёрдам кўрсатиш, ўксик дилларга қувонч улашиш - халқимизга хос фазилат. Шунинг учун ҳам барчамиз бирдек доим савобли ишларга шошамиз.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Мамировани ана шундай эзгулик Жалақудуқ туманида яшовчи имконияти чекланган фуқаролар хонадонига бошлади. Уларни йўқлаш баробарида уларга ёрдам кўрсатиш депутатнинг қалб амрига айланди.

Тумандаги Дўнгқишлоқ МФЙда яшовчи фуқаро Оматхон Тожибоевани автоҳалокат натижасида оёғи синган, ҳозирда ёшга доир нафақада. Кўчаларга чиқиш, сайр қилиш унинг энг катта орзуси. У билан суҳбатлашган О.Мамирова масъул ташкилотлар билан боғланди. Натижада шу куни Оматхонга ногиронлар аравачаси келтирилди. Энди у одамлар орасида.

Навоий МФЙда яшовчи фуқаро Муқаддасхон Қурбонованинг ҳам қувончи чексиз. Унга ҳам ногиронлар аравачаси берилди.

Депутатнинг хайрли юриши давом этмоқда.

Т.Алибоева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати ёрдамчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+