Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Инна Коржикова навоийлик сайловчилар билан учрашди

06.06.2022 10:06:52

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Инна Коржикова Навоий шаҳридаги “Ўзбекистон” ва “Лочин” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганди.

Ўзбекистон” фуқаролар йиғинида 1223 нафар мактаб ўқувчиси истиқомат қилади ва уларнинг ўз таълим муассасаларига қатнаши учун 2 км гача бўлган масофани босиб ўтишига тўғри келади. Яқин атрофдаги мактабларнинг  ҳар бир синфида ўртача 35-40 нафар, бошланғич синфларда эса ундан ҳам кўп ўқувчи таҳсил олади. Шу боис ҳудудда 1400-1600 ўринли мактаб қуруш ҳозирда энг зарур масала, – дейди ҳоким ёрдамчиси Валижон Aдизов.

навоий2

Шаҳардаги “Лочин” маҳалласида давом этди. Унда маҳалла раиси Ёқуб Маҳкамов ва ҳоким ёрдамчиси Умида Норбоевалар маҳалладаги муаммолар айниқса, ишсизлик муаммосини бартараф этишда Мономарказ билан ҳамкорлик самарали бўлаётганлигини тўлқинланиб гапирди. Ушбу “Моно-марказ”да тикувчилик бўйича бепул ўқитилиб, 9 нафар лочинлик хотин-қизлар тикув машинаси олиб, ўзига муносиб касбга эга бўлган.

Шунингдек, муаммолар тўғрисида сўраганимизда ҳудуддаги кўп қаватли уйлар атрофида болалар спорт ўйингоҳларини кўпроқ қуруш лозимлигини билдирди.  

Депутат И.Коржикова бевосита муаммоларни ўрганиб, ўзининг мазкур масаладаги таклиф ва тавсияларини билдирди, ҳамда уларнинг ечимлари хусусида ҳам тўхталди. Шу билан бирга депутат фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларга ечим топиш мақсадида тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда керакли вазифаларни белгилаб олди.

 

Нуриддин САҚЛАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати ёрдамчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+