Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов Гулистон туманида бўлди

01.12.2021 11:12:02

 

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш, сайловчиларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш мақсадида Гулистон тумани ҳудудларида бўлди.

Депутат Иномжон Қудратов туман ҳокими С.Бегимқулов ҳамроҳлигида туман ҳудудларида амалга оширилаётган ишлар, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари билан танишди.

Фуқароларни узоқ вақтдан буён ечимини кутаётган муаммоларни таҳлил қилиш, фуқаролар ва сайловчилар томонидан кўтарилган масалаларни маҳаллий ҳокимлик органлари ёрдамида жойида ҳал этиш чораларини кўриши, шунингдек, вилоят ҳамда республика даражасида ҳал этиладиган муаммоларни умумлаштириш мақсадида депутат ҳудуддаги ҳолатни ўрганди.

Фуқаролар билан мулоқот давомида уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади. Уларнинг ечими бўйича ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилиб, амалий кўмак бериш мақсадида тегишли ташкилотларга зарур топшириқлар берилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов ва туман ҳокими Сайдимқул Бегимқуловлар “Ҳамид Олимжон” ва “Бирлашган” маҳаллаларида барпо этилаётган боғга кўчат экдилар.

 

 “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+