Олий қаҳрамонликнинг оддий йўли

01.06.2021 17:06:44

Кимгадир нафингиз тегса, кўнглингиз тоғдек кўтарилади. Ахир яхшининг боғи кўкаргани сингари эзгу ишларни қилганнинг мушкули осон, юмуши тез битиб кетади-да. Айниқса, кимнингдир саломатлиги учун фавқулодда қон топшириш лозим бўлганида бундай хайрли ишдан ҳеч ким бўйин товламаса керак. Сиз донор бўлиб нафақат бемор, балки ўз саломатлигингизни ҳам тиклаган бўласиз.  Ўзбекистон "Адолат" СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида навбатдаги беғараз донорлик акцияси Бухоро вилоят қон қуйиш марказида ўтказилди. 

Партия томонидан ташкил этилган донорлик акцияси вилоят миқёсида кенг тарғиб қилинди.  Беғараз донорлик қилиш ниятида партия ходимлари, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, аёллар ва ёшлар қаноти раислари ҳамда кўнгилли ёшлар иштирок этишди.  Марказда 09:00дан кеч соат 16:00 гача давом этган акциямизда  120 дан ортиқ   кишидан  беғараз, ўз хоҳиш-иродаси билан кимгадир чин маънода ёрдам кўрсатаман деб келган донорлардан қон олинади.

Чунки, донорлик донор ҳаёти ва соғлиги учун кони фойда. Бу тиббиёт амалиётида бир неча асрлардан буён исботлаб келинаётган айни ҳақиқатдир. Қон топширган донор организмидаги қон янгиланади, яъни организмда янги қон ишлаб чиқариш жараёни кучайиб, яшовчанлик ва яшариш ҳолати юзага келади.

  

Мақсуд ҲАМИДОВ,

Ўзбекстон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+