Олмазорда IT дастурчиси ғолибликни қўлга киритди

14.11.2022 17:11:01

 “Адолат” СДП Олмазор туман Кенгаши томонидан Олмазор туманидаги 224-мактабда  партия томонидан ҳар йили мунтазам равишда ўтказиб келинаётган «Конституция билимдони» республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда депутатлар, фан арбоблари, шоирлар, партия фаоллари, экспертлар, ёш адолатчилар, партиянинг Аёллар ва Ёшлар қаноти аъзолари ҳамда мактаб жамоаси иштирок этди.

Ушбу кўрик-танлов жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, мамлакатимизда эркин демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишга кўмаклашаётган фаол ёшларни излаб топиб, уларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш, қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон “Адолат” СДП устави ва сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳамда мамлакатимизнинг Конституцияси ва қонунларига ҳурмат ҳиссини оширишдан иборатдир.

Танлов давомида иштирокчи ўқувчилар 3 шарт асосида ўзаро беллашдилар. Шартлар мазмунида иштирокчи ўқувчиларнинг Конституция бўйича билимларини синаш, уларнинг зукко-топқирлик қобилиятлари намоён этилди.

Шунингдек, партия фаоллари ва мактаб раҳбариятининг иштирокчилар ҳақида айтилган дил сўзлари тингланди. Ўқувчи қизлар иштирокидаги чиройли рақслар тадбир қатнашувчилари кайфиятига кўтаринкилик бағишлади.

Тадбир якунида ғолиблар аниқланиб, Насиба Нуриллаева шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи фахрли ўринларни эса Мирзаахмедова Имона ҳамда Шойиров Абдуллохлар эгаллашди. Ғолибларга партиянинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+